Линклар

Вазирликнинг селдан хабари йўқ

  • Садриддин Ашур

Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги расмийлари одамларни селдан хавфсиз жойларга кўчирилаётгани тўғрисида ҳеч қандай маълумотларга эга эмасликларини айтадилар.

Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги расмийлари одамларни селдан хавфсиз жойларга кўчирилаётгани тўғрисида ҳеч қандай маълумотларга эга эмасликларини айтадилар.

Регнум ахборот агентлигининг Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирлигига таяниб хабар беришича, Ўзбекистонда мингдан ортиқ одам селдан хавфсиз жойларга кўчирилди.

Кимлар кўчирилаяпти хавфсиз жойларга, қандай шароитлар яратилаяпти кўчирилаётган одамларга?..

Бу саволлар бизни ҳам, тингловчини ҳам қизиқтириши табиий. Лекин шуниси таажжублики,Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмати раҳбари Комилжон Абдунабиев вазирлик доирасида сел ва тошқинларга қарши олиб борилаётган тадбирлардан хабари йўқлигини айтди:

- Бизда умуман бундай маълумотлар йўқ. Бу нарса бўйича бу ëққа хат билан чиқишинглар мумкин. Лекин маълумотлар йўқ. Бўлса¸ мен суриштириб қўяман¸ яна телефон қилсангиз¸ сизга айтиб бераман¸ - деди Комилжон Абдунабиев.

Биз Комилжон Абдунабиевга яна кун бўйи сим қоқдик. Лекин унинг телефони жавоб бермади.

Регнум ахборот агентлиги хабарига кўра, республика вилоятларидаги сел ва тошқин хавфи бўлган ҳудудлардан 170 хўжалик бошқа жойларга кўчирилган.

Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг Ғазалкент тумани бўлими бошлиғи ёрдамчиси Рустам Тўраевнинг айтишича, одамлар кўчирилаётгани йўқ. Фақат сел ва тошқинлар юзага келиши мумкин бўлган жойларда мустаҳкамлаш ишлари олиб борилаяпти:

- Билдирсой¸ Юбилейний¸ мана бу ариқ бўйларига обëм ëтқизиб¸ хавфсизликни таъминлаяпмиз. Тошлар қўйилиб¸ экскаваторлар олиб чиқилаяпти¸ - дейди Рустам Тўраев.

Сурхондарё вилоятининг Бойсун тумани ҳудуди ҳам асосан тоғликлардан иборат бўлгани учун у ерда сел ва тошқинлар кўп бўлиб туради. Бойсунлик инсон ҳуқуқи ҳимоячиси Фахриддин Тиллаевнинг айтишича, 2000 йиллар бошида тоғли қишлоқлардан жуда кўп одам бошқа жойларга кўчирилган эди. Бу одамлар эски уйларининг ёғоч-тахтаси билан ҳукумат ажратган ерга ўз кучлари билан уйлар қуриб олишди:

- Одамлар Бойсун туманининг Сариосиë ва Авлод қилшлоқларидан кўчирилган. Тахминан 200-300 хўжалик кўчирилган. Ҳар хил кўчкилар бор деди¸ бошқа бўлди. Бойсунда Тоба деган жойлар бор. У ерлар жуда силжиб кетади ва у ерларда бино қуриб бўлмайди. Ўша ердан одамлар Бойсундаги Қорабўйин қишлоғига кўчирилди.

Лекин давлат томонидан ҳеч қандай бино қуриб берилган эмас. Аҳолига ер берилди ва улар ўзлари қуришди¸ - дейди Фахриддин Тиллаев.

Фахриддин Тиллаевнинг айтишича, сел ва тошқин хавфи бўлган Сариосиё қишлоғидан ҳали одамлар тўлиқ кўчиб чиқиб кетмаган. Чунки:

- Ер масаласи жуда қийин бўлаяпти. Ҳозир сувсиз ердан одамларга ер беришаяпти. Ҳозир шаҳарнинг атрофида мутлақо ер қолмади.

Бойсун туманининг собиқ ҳокими Эркин Бойниëзов шаҳарнинг ичида икки квадрат метр ер бўлса ҳам сотиб еди. Биронта жой қолмади. Ҳамма жойни сотиб кетди.

Жой олиш учун аҳоли ҳозиргача навбатда турипти. 10 йилдан бери ариза ëзиб юрганлар бор. Шуларники ҳалигача ҳал бўлган эмас¸- дейди Фахриддин Тиллаев.
XS
SM
MD
LG