Линклар

logo-print

Покистон расмийлари Лаҳорда назорат ўрнатди


Покистон хавфсизлик кучлари душанба куни эрта тонгда жангарилар томонидан босиб олинган Лаҳор шаҳри ташқарисидаги полиция академиясида қайта назорат ўрнатди.

Хавфсизлик кучларининг юзга яқин ходими академия биносини қуршовга олиб, саккиз соат давомида бинога яширинган жангариларга қарши амалиётлар олиб борди.

Расмийларга кўра, отишмалар пайтида 12 одам, жумладан? саккиз нафар полиция ходими ва тўрт жангари ўлдирилган. Тўқсонга яқин полиция ходими яраланган.

Ҳужумчилардан бир нечтаси полиция кийимида бўлган. Улардан уч нафари ўзини портлатган.

Қўлга олинган тўрт нафар шахс, жумладан, бир афғонистонлик сўроқ қилинмоқда.

Покистон Ички ишлар вазири Раҳмон Малик ҳужумни Покистондаги толиблар раҳбари Байтуллоҳ Мақсудга алоқадор жангарилар амалга оширганликда гумон қилинаётганини айтди.

Британия Ташқи ишлар вазири Дэвид Милибанд мазкур ҳужумни қоралади.
XS
SM
MD
LG