Линклар

Қизил хоч: қурбонлар кўпайиши мумкин


Халқаро Қизил хоч қўмитаси Покистон ва Афғонистонда келаси ойларда ҳарбий ҳаракатлар кучайган сари тинч аҳоли орасида қурбонлар сони кўпайиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирди.

Ташкилотнинг Жанубий Осиё бўйича мутасаддиси Жак Маё ҳарбий операцияларга алоқадор давлатларни бу масалага жиддий эътибор қаратишга чақирди.

Халқаро Қизил хоч қўмитаси ўз баёнотини 31 март куни Ҳаага шаҳрида Афғонистонга бағишлаб халқаро анжуман ўтказилиши арафасида эълон қилди.
XS
SM
MD
LG