Линклар

Калининградда яна бир ўзбекистонлик қазо топди


Регнум ахборот агентлиги хабарига кўра, Россиянинг Калининград вилоятида ноқонуний равишда ишлаган 43 яшар ўзбек гастарбайтери ўзи билан бирга яшаб келган аёлга маст ҳолда тажовуз қилган пайтда аёл унга пичоқ санчган.

Воқеа юзасидан РФ Жиноят кодексининг 108-моддаси – зарурий ҳимояни меъёрдан ошириб юбориш орқали қотиллик содир этиш айби билан жиноят иши очилган. Бу 2009 йил март ойида биргина Калининград вилоятида ўлдирилган учинчи ўзбекистонликдир.
XS
SM
MD
LG