Линклар

Навоз Шариф сиёсий саҳнага қайтади


Покистон Олий суди собиқ бош вазир Навоз Шариф ва унинг укаси Шаҳбоз Шарифни сайловлардан четлатиш тўғрисидаги қарорини бекор қилди.

Бу ҳақда Навоз Шарифнинг Покистон мусулмонлар лигаси партияси етакчиси Сайид Зафар Али Шоҳ маълум қилди.

Покистон Олий суди 25 феврал куни Навоз Шариф ва унинг укасини сайловлардан четлатиш тўғрисида қабул қилинган қарорни ўз кучида қолдирган эди.

Покистон ҳукумати ўз навбатида Олий суд ҳукмидан норозилик билдирди ва 19 март куни мамлакатда юзага келган сиёсий бўҳронга чек қўйиш ниятида ишдан четлатилган Олий суд раиси Ифтихор Чоудхрийни ўз лавозимига қайта тиклади.
XS
SM
MD
LG