Линклар

Ливия қирғоқларида африкаликлар чўкиб кетди


Халқаро миграция ташкилоти хабарига кўра, Ливия қирғоқларида африкалик муҳожирлар кетаётган қайиқларнинг ағдарилиб кетиши оқибатида камида 300 киши нобуд бўлган.

Ташкилот матбуот вакилининг билдиришича, камида учта қайиқнинг Ливия қирғоқларига яқин бўлган ҳудудда ағдарилиб кетгани тахмин қилинмоқда.

Тўртинчи қайиқ эса Италия қирғоқларига етиб боришга муваффақ бўлган.

Мазкур хабардан бир оз аввал Ливия расмийлари сўнгги икки кун мобайнида денгиздан 23 киши қутқариб олинганини маълум қилди.

Халқаро миграция ташкилоти ҳисоб-китобларига кўра, биргина 2008 йил давомида камида 33 минг киши Шимолий Африка қирғоқларидан Италиянинг Ўрта ер денгизидаги Лампедуза оролига етиб борган.
XS
SM
MD
LG