Линклар

Яна бир тожикистонлик ўзбек минасида портлади


Тожикистоннинг Сўғд вилоят ички ишлар бошқармаси тарқатган маълумотга кўра, 30 март куни эрталаб Исфара туманидаги Лаккон қишлоғида истиқомат қилган 34 ёшли Жамшед Давронов тожик-ўзбек чегарасида минага дуч келиб портлаган.

Исфара тумани прокуратураси олиб бораётган тергов материалларида ёзилишича, Тожикистон фуқароси қўй-қўзиларини ахтариб, Ўзбекистон томонига ўтган ва тўсатдан минага дуч келган. Оғир ярадор бўлган Жамшед Давронов касалхонага етмай жон таслим қилган.

Расмий маълумотларга кўра, 2000 йилда Ўзбекистон ҳукумати бир тарафлама қўйган миналардан 100 дан ортиқ тожикистонлик ҳалок бўлган, 130 ошиғи турли жароҳат олган.
XS
SM
MD
LG