Линклар

Тошкентда маньяк пайдо бўлди


Марказий Осиё янгиликлари сайтининг хабар қилишича, сўнгги ҳафта мобайнида Тошкентдаги ресторан ва кафеларда одатда фойдаланиш учун столларга қўйиладиган тиш ковлагич муасасса ходимлари томонидан олиб қўйилган.

Ресторан ва кафе ходимларининг таъкидича, тиш ковлагичлардан ОИТСга чалиниш ҳолатларини олдини олиш мақсадида шундай қилинмоқда. Ходимларининг билдиришича, бу тиш ковлагичлар гўёки маньяк томонидан пойтахт ресторан ва кафеларида атайлаб қолдирилиб кетилмоқда.

Маълум бўлишича, Тошкент Санитария ва эпидемиология станцияси расмийлари¸ оғзаки равишда барча ресторан ва кафе раҳбариятини тиш ковлагичларни столлардан олиб ташлаш тўйғрисидаги буйруқ берган.

Айни пайтда¸ ОИТС маркази ходимлари маньяк билан боғлиқ хабарларни инкор қилиб, жамоатчилик жойдан олинган тиш ковлагичдан фойдаланмасликни маслаҳат қилдилар.
XS
SM
MD
LG