Линклар

Медведев Меркел билан учрашди


Россия президенти Дмитрий Медведев Берлинда Германия канцлери Ангела Меркел билан учрашди.

Мазкур учрашувда асосий диққат-эътибор глобал иқтисодий бўҳрон оқибатларини бартараф этиш ва Европа энергетик хавфсизлилигига оид масалаларга қаратилган.

Январ ойида Москва ва Киев ўртасида юзага чиққан навбатдаги газ бўҳрони Россиянинг ЕИ учун қанчалик ишончли таъминотчи экани борасидаги саволларни кучайтирди.

Жорий ой бошида ЕИ Украина газ транспорт тизимини ислоҳ қилиш борасида расмий Киев билан келишувга эришди. Бироқ Россия Европа Иттифоқи ва Киев расмийлари маъқуллаган ушбу режани кескин танқид қилмоқда.
XS
SM
MD
LG