Линклар

Жосуслар ўлимга ҳукм қилинди


Ямандаги суд Эрон фойдасига жосуслик қилганликда айбланган икки фуқарони ўлим жазосига ҳукм қилди.

Абдул Карим Али ва Хани Али 1997 – 2008 йиллар мобайнида Яман ҳарбийлари ва мамлакат президентига алоқадор бўлган ҳужжатлар ва маълумотларни Эронга етказиб турганликда айбдор деб топилди.

Айбланувчиларнинг адвокати суд қарори юзасидан юқори идораларга шикоят аризаси билан мурожаат қилишини айтди.
XS
SM
MD
LG