Линклар

Ўзбекистон ва Австралия мулозимлари учрашди


Канберра шаҳрида Австралия ва Ўзбекистон расмийлари ўртасида учрашув бўлди.

Ахборот агентликлари хабарига кўра, Ташқи ишлар вазирлари ўринбосарлари даражасида ўтган учрашувда сиёсий, савдо-иқтисодий ва маданият соҳаларида икки давлат ўртасидаги алоқалар юзасида фикр алмашилган.

Учрашувда халқаро масалалар, жумладан, Афғонистондаги вазият, террорчиликка қарши кураш борасида Шанхай ҳамкоролик ташкилоти доирасида ўзаро ҳамкорлик истиқболлари, шунингдек, БМТ ва бошқа халқаро ташкилотлар доирасида ўзаро ҳамкорликни кенгайтириш масаласи муҳокама этилган.

Австралия ва Ўзбекистон ўртасида дипломатик алоқалар 1991 йил 26 декабрда ўрнатилган.
XS
SM
MD
LG