Линклар

Тожикистонда ЎИҲ аъзоси ушланди


Тожикистоннинг Сўғд вилоят ички ишлар вазирлиги вакиллари Исфара туманининг Навгилем қишлоғида фаолияти таъқиқланган Ўзбекистон исломий ҳаракатининг яна бир аъзоси ушланганини билдирди.

Тожикистон ҳуқуқ-тартибот органлари 27 яшар Сайфулло Охуновни террорчилик ва жиноий гуруҳ тузганликда айбламоқда.

Расмийларга кўра, Охунов ўтган йил декабрида Афғонистондан Тожикистонга экстрадиция қилинган гуруҳ раҳбари Анвар Қаюмовнинг ёрдамчиси бўлган.

Сўғд вилоят ички ишлар вазирлиги матбуот вакили Наим Муртазоевнинг Озодлик радиосига айтишича, ушбу жиноий гуруҳнинг олти аъзоси қўлга олинган, қолганлари қидирувда.

Тожикистон расмийларига кўра, бу гуруҳ уч йил олдин Қайроққум шаҳридаги қамоқхонага ҳужум қилиб, ўз шеригини озод қилган. Бундан ташқари, Тожикистон ва Қирғизистон чегарачиларини ўлдириб, уларнинг қуролларини олиб кетган.
XS
SM
MD
LG