Линклар

Ўзбеклар австралияликларга қарши майдонга тушади


Бугун футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси 2010 йилда Жанубий Африка республикасида ўтадиган Жаҳон чемпионати Осиё минтақасидаги 4-босқич саралаш ўйинлари доирасида Австралия терма жамоасига қарши яшил майдонга тушади.

Агар бу ўйинда Ўзбекистон футболчилари майдон эгалари устидан ғалаба қозонса, футболчиларимизнинг учинчи ўрин “play-off” беллашувларида қатнашиш имконияти ортади.

Ўзбекистон ва Австралия терма жамоалари ўртасидаги ўйин бугун Тошкент вақти билан соат 14:00 да бошланади.
XS
SM
MD
LG