Линклар

Украинада сайлов куни белгиланди


Украина Олий радаси мамлакатдаги президентлик сайловларини 25 октябрга белгилади.

Украина парламенти мазкур масалада ҳозирланган учта резолюция лойиҳасини муҳокама қилди.

Бироқ депутатлар бир овоздан сайловларни 25 октябрда ўтказиш таклифини маъқулладилар.

Тақдим этилган қолган иккита резолюция лойиҳасида президентлик сайловларини жорий йилнинг 27 декабрида ёки президент Виктор Юшченко ваколатлари тугагандан сўнг 2010 йилнинг 17 январида ўтказиш таклиф қилинган эди.
XS
SM
MD
LG