Линклар

logo-print

Ўзбек чегарачиси тожикистонликни яралади


30 март куни Тожикистоннинг Зафаробод ва Ўзбекистоннинг Ховос туманлари ўртасидаги чегарада ўзбек чегарачиси Тожикистон фуқаросини оғир яралаган.

Сўғд вилоят ички ишлар бошқармаси матбуот маркази вакили Диловар Ализоданинг айтишича, Зафаробод туманидаги Логин қишлоғида истиқомат қилувчи Илҳом Мажидов ҳамқишлоғи Анвар Асроров билан шу мавзеда жойлашган республика Миллий хавфсизлик қўмитасининг 2857-ҳарбий қисмига қарашли чегара пости яқинидан велосипедда Ўзбекистон томонга ўтган.

Ўзбекистон чегарачиси уларни кўриб қолиб, тўхташни талаб қилган. Бироқ тожикистонликлар унинг талабига парво килмагач¸ ўзбек чегарачиси уларга қарата ўқ узган.

Оқибатда Илҳом Мажидов қорнидан оғир яралаланган. Айни пайтда унинг туман марказий касалхонаси реанимация бўлимида ётгани айтилмоқда.
XS
SM
MD
LG