Линклар

logo-print

Обама Лондонда Медведев билан учрашди


Лондонда иш бошлаётган катта йигирмалик саммити арафасида АҚШ президенти Барак Обама россиялик ҳамкасби Дмитрий Медведев билан учрашди.

Икки раҳбарнинг ядровий қуролларни назорат қилиш борасидаги келишув юзасидан янги музокараларни бошлашга келишиб олгани хабар қилинмоқда.

Мазкур учрашув арафасида Гордон Браун билан ўтказилган қўшма матбуот анжуманида гапирган Барак Обама¸ расмий Вашингтон ва Москва ўртасида бир қатор масалаларда жиддий тафовут мавжудлигини эътироф этди¸ аммо томонлар ўзаро муроса йўлини излашини таъкидлади.

АҚШ президенти шу куннинг ўзида Хитой президенти Ху Цзинтао билан учрашишни ҳам режалаштирган.
XS
SM
MD
LG