Линклар

logo-print

Ўзбекистон делегацияси Австралияда


30-31 март кунлари Канберрада Ўзбекистон ва Австралия Ташқи ишлар вазирликлари даражасидаги маслаҳатлашувларнинг биринчи босқичи бўлиб ўтди.

Қайд этилишича¸ ушбу учрашувда икки давлат расмийлари ўзаро сиёсий, иқтисодий, жумладан, савдо-сотиқ ва маданий алоқалар истиқболига оид масалаларни муҳокама қилганлар.

Бундан ташқари мазкур учрашувда томонлар халқаро аҳамиятга молик мавзулар, жумладан, Афғонистондаги вазият, Шанхай ҳамкорлик ташкилоти доирасида терроризмга қарши кураш масалалари, шунингдек, БМТ ва бошқа халқаро ташкилотлар доирасида ўзаро ҳамкорликни кучайтириш имконларини муҳокама қилганлар.

Ўзбекистон делегациясининг Австралия сафари давомида маҳаллий тадбиркорлар учун Ўзбекистондаги имкониятларга бағишланган катта кўргазма ҳам ташкил этилган.
XS
SM
MD
LG