Линклар

Обама шошилинч ҳаракат истаëтир


Катта йигирмалик саммити арафасида Лондон ва Вашингтон раҳбарлари иқтисодий бўҳрондан чиқиш йўллари борасидаги ëндашувлари бир хил эканини қайта ва қайта таъкидладилар.

Катта йигирмалик саммити арафасида Лондон ва Вашингтон раҳбарлари иқтисодий бўҳрондан чиқиш йўллари борасидаги ëндашувлари бир хил эканини қайта ва қайта таъкидладилар.

Океан ортига илк сафарини Лондондан бошлаган АҚШ президенти Барак Обама¸ иқтисоди ривожланган катта йигирмалик раҳбарларини мисли кўрилмаган бўҳрондан чиқиш учун мисли кўрилмаган якдиллик кўрсатишга чақирди.

Баҳорнинг қуëшли ва ëруғ тонгида Барак Обама Гордон Браун билан нонушта устида суҳбатлашиш мақсадида Британия Бош вазирининг Лондон марказидаги идорасига келди.

Аммо Обама ва Браун муҳокамалари столига қўйилган масалалар¸ хусусан жаҳон иқтисоди уфқи¸ чоршанба қуëшли кунидан фарқли¸ анча булутли бўлди.

Катта йигирмалик саммити арафасида эълон қилинган иқтисодий ўсиш суръатларига оид башоратларда ҳам ëруғлик аломатлари деярли кўзга ташланмади.

Лондон раҳбари билан мулоқотдан сўнг ўтказилган қўшма матбуот анжуманида Барак Обама жаҳон иқтисодининг 85 фоиздан кўпроғи учун маъсул бўлган йигирмалик ҳукуматларини зудлик билан ҳаракат қилишга чақирди.

- Биз ҳозирда 2-жаҳон урушидан бери кўрилмаган энг қақшатқич иқтисодий бўҳрон билан юзма-юз турганимизни унутманг. Глобал иқтисод ўз ичида шу даражада чатишиб кетганки¸ бу бўҳрондан фақат биргаликда чиқишимиз мумкин¸ холос.

Агар жаҳон бўйлаб кучли барқарор бозорларни қўллаб-қувватламасак¸ ўз мамлакатимизда янги иш ўринлари ярата олмаймиз. АҚШ Буюк Британия билан елкама-елка туриб¸ иқтисод ўсиши ва талабни рағбатлантириш¸ қолаверса бундай бўҳроннинг бошқа такрорланмаслигини кафолатлаш учун қўлдан келган барча ишни қилиш фикрида қатъийдир¸ деди Лондонда қилган баëнотида президент Обама.

Куннинг иккинчи ярмида иш бошлаши кутилаëтган катта йигирмалик раҳбарларининг олий даражали йиғинида ҳозирги молиявий ва иқтисодий бўҳрондан чиқиш йўл-йўриқлари бўйича муросавий бир режага килиниши кутилмоқда.

Аммо бу айтилаëтгани каби осон иш эмас.

Зотан Лондон саммити арафасида бу бўҳрондан чиқиш усуллари борасидаги тавофут катталашса катталашдики¸ камаймади.

АҚШ ва Британиянинг иқтисодни рағбатлантиришга юзлаб миллиард доллар ажратиш орқали бўҳрондан чиқиш ëндашуви яна Франция ва Германия раҳбарларининг жиддий қаршилигига учради.

Саммит якунида имзоланиши кутилаëтган меморандум матнидан норозилигини яширмаган Франция президенти¸ агар якуний ҳужжатга ўз ҳукуматининг молия бозорлари устидан кескин назорат ўрнатиш борасидаги таклифи рисоладагидай киритилмаса¸ саммитни ташлаб чиқиб кеташагидан огоҳлантирди.

Катта йигирмалик ичида бўҳрондан қандай чиқиш борасида келишмовчилик борлигини эътироф этган президент Обама¸ саммит давомида томонларни ажратишга эмас¸ балки улар ëндашувини бирлаштиришга қаратилган жиҳатларга устиворлик берилишига умид қилди.

- Ишончим мутлақ комилки¸ Лондон учрашуви барчамиз келишган ҳолда ишлашимиз зарурлиги борасида муросага келганимизнинг ифодасидир. Катта йигирмалик ичидаги бўлиниш тўғрисидаги гап-сўзларнинг аксарияти ҳаддан ташқари бўрттирилгандир¸ деди АҚШ раҳбари.

Обаманинг Лондонда катта йигирмаликка кирган давлат раҳбарлари билан нафақат иқтисодий бўҳрондан чиқиш йўл-йўриқлари¸ балки бошқа сиëсий ва ҳарбий масалалардаги тавофутни ҳам камайтириши кутилмоқда.

Шу мақсадда чоршанба куни Обама илк бор Россия ва Хитой раҳбарлари билан яккама-якка учрашув ўтказди.

Сўнгги хабарларда қайд этилишича¸ Президент Медведев билан сўзлашув доирасида Обама ўзаро алоқаларни нормаллаштириш¸ НАТОнинг шарққа қараб кенгайиши ва Эрон ҳамда Яқин Шарқ билан боғлиқ масалаларни муҳокама қилди.

Катта йигирмалик раҳбарлари ўзаро сўзлашувларни қизитиб бораëтган айни пайтда¸ ўн минглаб намойишчилар ҳам глобал иқтисодий инқироз ва ҳукуматларнинг ундан чиқиш учун етарли чора кўрмаëтганига нисбатан ўз норозиликларини ифодалаш учун Лондон марказига йиғилдилар.
XS
SM
MD
LG