Линклар

Чехия иш визаси беришни чеклади


Чехия ҳукумати давом этаётган иқтисодий бўҳрон шароитида мамлакатдаги арзон ишчи кучини камайтириш мақсадида беш давлат фуқароларига иш визаси беришни таъқиқлаб қўйди.

Чехия Ташқи ишлар вазирлигига кўра, виза бериш таъқиқи Молдова, Монголия, Таиланд, Украина ва Вьетнам фуқароларига нисбатан жорий этилмоқда.

Глобал молиявий бўҳрон туфайли Чехия иқтисоди ҳам оғир дамларни бошдан кечирмоқда.

Жорий йил бошида Чехия ҳукумати мамлакатда ишсиз қолган мигрантларни ўз юртига қайтариш мақсадида уларга бепул йўл чиптаси ва 500 евро маблағ беришга қарор қилди.

Чехия Ички ишлар вазирлиги маълумотига кўра, шу кунгача 104 нафар Ўзбекистон фуқароси Чехия ҳукумати таклиф қилган бу имтиёздан фойдаланиб¸ ўз ватанига қайтиб кетган.
XS
SM
MD
LG