Линклар

Обама иқтисодни қутқаришга чақирди


АҚШ президенти Барак Обама глобал иқтисодий бўҳронни бартараф этишда барча миллатлар биргаликда чора-тадбирлар кўриши лозимлигини таъкидлади.

Лондонда иш бошлаётган катта йигирмалик саммити арафасида Буюк Британия Бош вазири Гордон Браун билан учрашган Барак Обама бу борада зудлик билан ҳаракатга киришиш лозимлигини билдирди.

- Барчамиз ҳозирги иқтисодий бўҳрон шароитида зудлик билан ҳаракат қилишга маъсулмиз. Иқтисодий бўҳрон Лондон саммитида иштирок этаётган бирор давлатни четлаб ўтмади. Бу бўҳрон натижасида фуқароларимиз иш жойидан ва маблағларидан айрилди, деди Барак Обама.

Оқ уй раҳбари, шунингдек, ўз чиқишида барча давлатларни протекционизмдан воз кечишга чақириб, АҚШ иқтисодий ўсишни қайта таъминлаш йўлида ҳар қандай чора-тадбирлар кўришга тайёр эканини маълум қилди.

Айни пайтда¸ Лондон марказида минглаб намойишчи саммитга қарши норозилик тадбири ўтказмоқда. Англия марказий банки биноси олдига тўпланган намойишчилар ва полиция ходимлари ўртасида тўқнашув рўй берди.
XS
SM
MD
LG