Линклар

Албания ва Хорватия НАТО сафига қўшилди


Албания ва Хорватия бугун НАТО сафига қабул қилинди.

Шу билан НАТОга аъзо бўлган давлатлар сони 28 тага етди.

Мазкур воқеага бағишланган махсус тадбир Вашингтонда бўлиб ўтди. Унда Албания ва Хорватиянинг АҚШдаги элчилари ҳамда АҚШ Давлат котиби ёрдамчиси Жеймс Стейнберг иштирок этдилар.

2008 йилнинг апрел ойида Руминия пойтахти Бухарестда бўлиб ўтган саммитда НАТО расмийлари Хорватия ва Албанияни ҳарбий альянсга аъзо бўлишга таклиф қилган эди.
XS
SM
MD
LG