Линклар

G-20 саммити бўлиб ўтади


Бугун Лондонда ривожланган йигирма давлат раҳбарлари саммити бошланади. Йиғилишда глобал иқтисодий бўҳронни бартараф қилиш масаласи кўрилади.

Халқаро валюта жамғармаси маълумотига кўра, глобал иқтисодиёт Иккинчи жаҳон уруши давридан бери энг кўп пасайишини башорат қилинаётган 2009 йилда 50 миллион одам ўз иш жойини йўқотиши мумкин.

Саммит арафасида Франция президенти ва Германия канцлери йиғилишда молия бозорларида қатъий қоидалар жорий этиш масаласи кўрилишини талаб қилди.

АҚШ президент Барак Обама давлатлар янги қонунлар жорий этиш ёки бўҳрондан қутқариш дастурлари учун маблағ ажратишнинг қай бири муҳим эканини ажрата олмаслиги мақсадга эришишга халал беришини айтди:

- Мен ушбу учрашув бўҳрон билан боғлиқ муаммоларга ечим топиш учун барча давлатлар келишиб ҳаракат қилиши кераклигини кўрсатишига ишонаман. Турли томонлар якдил эмаслиги ҳақидаги гаплар бўрттирилган гаплар, холос, деди АҚШ раҳбари.

Хабарларга кўра, ривожланган йигирма давлат Халқаро валюта жамғармаси орқали бўҳрондан қутқариш дастурлари учун 750 миллиард доллар маблағ ажратилишига тайёргарлик кўрмоқда.

Саммит пайтида норозилик намойишлари давом этиши кутилмоқда.
XS
SM
MD
LG