Линклар

Петрэус: Афғонистонда вазият ёмонлашмоқда


АҚШ кучлари марказий қўмондонлиги раҳбари Афғонистонда вазият ёмонлашаётгани ва исёнчилик ҳаракати кучаяётганини айтди.

АҚШ Сенатининг ҳарбий масалалар бўйича қўмитасига ҳисобот берган генерал Дэвид Петрэус исёнчилар Афғонистоннинг жанубий ва шарқий минтақаларидаги кўпроқ ҳудудни назорат қилаётганини маълум қилди.

Петрэус Афғонистонда зўравонликларни камайтириш учун муаммога “жиддий эътибор қаратиш кераклиги”ни қайд этди.

Ўтган ҳафта АҚШнинг Афғонистон ва Покистон бўйича янги стратегиясини эълон қилган президент Барак Обама Афғонистонга 21 минг аскардан иборат қўшимча куч, шунингдек, дипломатлар ва бошқа соха мутахассисларини жўнатишни ваъда қилган эди.
XS
SM
MD
LG