Линклар

logo-print

Карзай Зардорий билан учрашди


Афғонистон президенти Ҳамид Карзай Туркия пойтахти Анқара шаҳрида Покистон президенти Осиф Али Зардорий билан учрашди.

Туркия президенти Абдулла Гул воситачилигида бўлиб ўтган учрашувда Афғонистон ва Покистон раҳбарлари чегара минтақасида толиблар жангариларига қарши курашда ҳамкорликни кенгайтириш масаласини муҳокама қилдилар.

Кобул расмийлари Исломободни Покистон ҳудудидан Афғонистонга ўтиб ҳужумлар уюштираётган толибларга қарши етарли чора кўрмаётганликда айблаб келмоқда. Исломобод эса бу айбловни рад этиб келади.

Чоршанба кунги учрашув сўнгги уч йилда Туркия мезбонлик қилган учинчи учрашув бўлди.
XS
SM
MD
LG