Линклар

logo-print

БМТ трибунали Ҳаририй ишини текширмоқчи


БМТнинг Ливан бўйича тузилган махсус трибунали Ливан ҳукуматидан собиқ бош вазир Рафиқ Ҳаририйга уюштирилган суиқасд бўйича олиб борилаётган текширув натижасини топширишни сўради.

Трибунал икки ҳафта ичида текширув натижалари ва қўлга олинган шахслар рўйхати берилишини Ливандан талаб қилмоқда.

Ҳаририй 2005 йилда содир этилган портлаш оқибатида ҳалок бўлганидан кейин тўрт нафар ливанлик генерал суиқасдга алоқадорликда гумон қилиниб қўлга олинган эди.
XS
SM
MD
LG