Линклар

logo-print

Тошкентда электр энергияси нархи ошди


Тошкент шаҳар электр тармоқлари корхонаси 2009 йилнинг 1 апрелидан бошлаб электр энергияси нархини 3% га оширди, дея хабар қилади Марказий Осиё янгиликлар хизмати.

Эндиликда электр энергиясининг 1 кВт/соати пойтахт аҳолисига 60,4 сўмдан эмас, 62,2 сўмдан сотилади.

Аввалроқ Ўзбекистонда 1 апрелдан иссиқ ва совуқ сув учун тўловлар 6% га, иситиш хизмати учун тўловлар 8% га оширилиши ҳақида эълон қилинганди.

Сўнгги марта коммунал тўловлар ўтган йил октябрида ошган.
XS
SM
MD
LG