Линклар

Ўзбекистонликлар умрага жўнамоқда


Фуқароларни Ҳаж ва умра зиёратига йўллаш бўйича комиссия бу йил 2316 нафар ўзбекистонлик зиёратчи аризасини баҳорги мавсумда умра сафари учун қабул қилган, деб ёзади newsuz.com.

Хабарларга кўра, 30 март куни Тошкент халқаро аэропортидан 253 нафар ўзбекистонлик умра зиёратини адо этиш учун Саудия Арабистонига жўнаб кетган.

Зиёратчиларни кузатиш бир ойга яқин - 24 апрелга қадар давом этади.

Зиёратчилар дастлаб Жидда шаҳрига бориб, у ердан Маккаи Мукаррама ва Мадинаи Мунавварага йўл оладилар.
XS
SM
MD
LG