Линклар

Лондонда Тибет масаласи муҳокама қилинди


Франция президенти Николя Саркози Тибетдаги вазиятни муҳокама қилиш мақсадида Хитой президенти Ху Цзинтао билан учрашди.

Президентлар учрашуви чоршанба куни Лондонда иш бошлаган катта йигирмалик саммити доирасида бўлиб ўтди.

Ўтган йил Франция президентининг Тибет етакчиси Далай Ламани қабул қилиши расмий Пекин ғазабига сабаб бўлган ва мазкур воқеадан сўнг Хитой ҳукумати ЕИ билан режалаштирилган саммитни бекор қилган эди.

Бироқ чоршанба куни икки президент Франция ва Хитой ўртасидаги келишмовчиликка берҳам бериб, юқори даражадаги музокараларни қайта бошлашга келишиб олдилар.
XS
SM
MD
LG