Линклар

"Пхеньян ракетасини ҳимоя қилишга тайёр"


Шимолий Корея қўшинлари келаси кунларда фазога учиришга таррадуд кўрилаётган ракетани уриб туширишга бўлган ҳар қандай уринишга зудлик билан жавоб қайтаришга таҳдид қилди.

Шимолий Корея Марказий ахборот агентлигига кўра, ҳарбийлар ўз баёнотида айнан Япония, АҚШ ва Жанубий Кореяни тилга олган.

Расмий Пхеньян 4-8 апрел кунлари оралиғида фазога ўзининг биринчи сунъий йўлдошини учиришни режалаштираётганини маълум қилган.

Бироқ Япония, АҚШ ва Жанубий Корея Пхеньяннинг сунъий йўлдош учириш баҳонасида узоқ масофага парвоз қиладиган ракета синови ўтказишини ҳам режалаштираëтганидан хавотирда.

Айни пайтда¸ Лондонда учрашган АҚШ президенти Барак Обама ва Жанубий Корея президенти Ли Мён Бак агар Шимолий Корея ўз режасини амалга оширса, бунга жавобан жиддий чоралар қўллашга келишиб олдилар.
XS
SM
MD
LG