Линклар

logo-print

Италия делагацияси Тошкентга сафар қилди


УзА ахборот агентлигининг хабар қилишича¸ Италия Ташқи ишлар вазири ўринбосари, сенатор Алфредо Мантика етакчилигидаги делегация 1 апрел куни Тошкентда Олий мажлис Сенати ва Ташқи ишлар вазирлигида музокаралар ўтказган.

Мазкур учрашувларда Ўзбекистон ва Италия ўртасидаги алоқалар турли соҳаларда жумладан, парламентаризм соҳасида изчил ривожланиб бораётгани алоҳида қайд этилган.

Икки томонлама муносабатларнинг ҳуқуқий асосини мустаҳкамлашда парламентлараро ҳамкорлик муҳим аҳамиятга эга. Тошкентдаги учрашувларда айни йўналишдаги алоқаларни янада ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди, дейилади УзА хабарида.

XS
SM
MD
LG