Линклар

Лондон саммити якунланиш арафасида


Бугун Лондонда ривожланган йигирма давлат раҳбарларининг саммити иш бошлади.

Унда глобал иқтисодий бўҳронни бартараф қилиш масаласи муҳокама этилмоқда. АҚШ президенти Барак Обама ва Буюк Британия Бош вазири Гордон Браун ушбу учрашувда давлат етакчиларининг иқтисодий бўҳронни бартараф этиш масаласида келишувга эришишларига умид билдирдилар.

Бироқ Франция ва Германия етакчилари саммитда молия бозорларида қатъий қоидалар жорий этиш масаласи кўрилишини талаб қилмоқдалар.

Хабарларга кўра, саммит учун тайёрланган ҳужжат лойиҳасида иқтисодий бўҳронни бартараф этишда ҳукуматларнинг катта миқдорда маблағ ажратишга шай туриши ва Халқаро валюта жамғармасини қўллаб-қувватлаш чақириғи ўрин олган.

Буюк Британия бизнес вазири Питер Менделсон¸ йигирмалик етакчилари Халқаро валюта жамғармаси ва бошқа молия институтлари учун кўрсатилаётган ёрдам ҳажмини оширишга келишиб олганликларини маълум қилди.

Айни пайтда¸ Лондонда ўн минглаб намойишчи глобал иқтисодий инқироз ва ҳукуматларнинг етарлича чора кўрмаëтганига қарши норозилик тадбирларини иккинчи кун давом эттирмоқдалар.

Кеча Лондон марказига тўпланган намойишчилар ва полиция ходимлари ўртасида тўқнашув рўй берди. Оқибатда 80 дан ошиқ намойишчи ҳибсга олинди¸ бир намойишчи нобуд бўлди.
XS
SM
MD
LG