Линклар

Тожикистон ҳарбий машғулотлар ўтказади


Россия ва Хитой қўшинлари келаси ой Тожикистонда ўтказилажак ҳарбий машғулотларда қатнашади.

Тожикистон Мудофаа вазирлиги тарқатган хабарга кўра, 17-19 апрел кунларига режалаштирилган кенг кўламли ҳарбий машғулотларда Қозоғистон ва Қирғизистон ҳарбийлари ҳам иштирок этадилар.

Ушбу машғулотлар Шанҳай ҳамкорлик ташкилоти ҳомийлиги остида ўтказилмоқда.

Тожикистон Мудофаа вазирлиги матбуот вакилига кўра, машғулотлар давомида ҳарбий соҳадаги ҳамкорликни ривожлантириш ва халқаро терроризм ҳамда сиёсий экстремизмга қарши курашда ҳарбийлар тайёргарлигини ошириш мақсад қилинган.
XS
SM
MD
LG