Линклар

Покистон ҳаво зарбаларини муҳокама қилади


Покистон америкалик ҳарбийларнинг учувчисиз бошқариладиган учқич ёрдамида Покистонда амалга ошираётган ҳаво зарбалари юзасидан Ричард Ҳолбрук билан сўзлашув ўтказадиган бўлди.

Покистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот вакили Абдул Боситга кўра, бу масала АҚШнинг Афғонистон ва Покистондаги махсус вакили Ричард Ҳолбрукнинг келаси ҳафта Исломободга қиладиган сафари давомида тилга олинади.

Абдул Боситнинг билдиришича, Покистон ҳукумати Ҳолбрук билан учрашувда ҳаво зарбалари мамлакат суверенитетига путур етказаётгани ва унинг оқибатида тинч аҳоли вакиллари ҳам нобуд бўлаётгани юзасидан ўз ташвишларини билдиради.

Покистон томонига кўра, 2008 йилнинг август ойидан буён АҚШ учувчисиз бошқариладиган самолёт ёрдамида 35 маротаба Покистон ҳудудига зарба берган ва оқибатда 350дан ортиқ фуқаро нобуд бўлган.
XS
SM
MD
LG