Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 06:10

Бозордаги қароқчилик


Халмиëн бозори¸ айтилишича¸ Қирғизистондаги жиноят олами номдорларидан бири ҳисобланган Баяман Эркинбоев қардошлари тасарруфида.
Халмиëн бозори¸ айтилишича¸ Қирғизистондаги жиноят олами номдорларидан бири ҳисобланган Баяман Эркинбоев қардошлари тасарруфида.

Қирғизистоннинг Фарғонага туташ ҳудудида жойлашган Халмиëн бозорида қўлга олинган учта ўзбекистонлик ўспирин¸ ҳар бири боши учун 1000 доллар гаров пули тўлангач¸ қўйиб юборилди.

1 апрелдан 2 апрелга ўтар кечаси уч нафар 13-14 ёшли ўзбекистонлик болалар Қирғизистон жанубидаги Қадамжой туманининг Халмиён қишлоғидаги катта улгуржи бозори директори томонидан гаровга олинди.

Гаровдагиларнинг ҳар бирининг бошига 1000 АҚШ доллари миқдорида тўлов талаб қилинди.Бу ҳақда фарғоналик инсон ҳуқуқи ҳимоячиси Абдусалом Эргашев хабар берди.

Абдусалом Эргашевнинг айтишича, Фарғона туманининг Чимён қишлоғида яшайдиган уч бола қўшни Қирғизистоннинг Халмиён қишлоғига сумалак сайлига борганлар. Кечқурун қайтишда эса улардан бири, Шуҳрат деган болани Халмиён бозори ходимлари ушлаб қолган, иккиси эса қочишга муваффақ бўлган:

- Иккитаси қочган. Қочиб уйларига келишган. Кечаси соат 12 ларда ушлаб қолинган Шуҳрат деган боланинг онасига телефон қилишибди ва “Ўғлингиз Халмиëн бозорида қўлимизда тутқин. Биз бозор ходимларимиз. Қочиб кетган иккита шеригини тутиб олиб келсангиз¸ болангизни қайтариб берамиз” деб айтишибди.

Кейин у аëл такси ëллабди ва ҳалиги қочган иккита болани ота-онасига билдирмасдан уйидан чақириб уларни ўзи билан олиб кетибди. Кейин у аëлнинг ҳам ўғлини чиқармасдан “Энди ҳар бири учун 1000 доллардан олиб келасизлар” деб айтишган.

Эрталаб Халмиëн бозорининг ходимлари қолган иккита боланинг уйларига ҳам 1000 доллардан олиб келасизлар¸ деб хабар беришибди¸ дейди Абдусалом Эргашев.

Эрталаб бу хабарни эшитганидан сўнг, иккинчи бола Пўлатжон Умаровнинг ота-онаси 1000 АҚШ доллари олиб бориб, ўғлини озод қилиб келди, дейди Абдусалом Эргашев.

Шуҳрат исмли бола ва унинг ҳозирча исми ноаниқ бўлган ўртоғи эса, кун бўйи Халмиён бозор маъмурияти томонидан ушлаб турилди. Кечга бориб, бу икки боланинг яқинлари ҳам 2000 доллар товон тўлаб, уларни қутқариб олиб келишди.

Шуҳрат исмли боланинг онаси Муножотхоннинг Абдусалом Эргашевга айтишича, Халмиёндаги бозорнинг директори бундан тўрт йил олдин отиб ўлдирилган маҳаллий бойлардан бири Баяманнинг сингилиси экан. Баяман Эркинбоев, Қирғизистон парламенти собиқ депутати. У 2005 йилнинг 21 сентябрида номаълум шахслар томонидан отиб кетилган эди.

- Эрталаб боришганда у шарт қўйибди. Шуҳрат деган боланинг онаси Муножот деган аëл бориб “Эрим қамоқда. Қаëқдан оламан шунча пулни?” деса¸ “Билмайман¸ бу ставка тепадан қўйилган” деб айтипти. У Баяманнинг синглиси экан. Халмиëн бозори қоровуллик хизмати бошлиғи Баяманнинг укаси экан.

У ëқ бу ëқдан қарз қилиб иккита бола учун ҳам пул олиб боришибди. У болаларни қўйиб юборишипти. Бунақа воқеа биринчи воқеа эмас экан.

Яқинда фарғоналик беш аëлни ушлаб олиб¸ уйларига “Аëлларингизни тутқунликда ушлаб турибмиз. 1000 доллардан олиб келасизлар” деб хабар беришган экан. Бундай воқеалар Халмиëн бозорида жуда тез-тез такрорланаëтган экан¸ дейди Абдусалом Эргашев.

Хабарларга кўра, гўёки бу болалардан бири Халмиён бозорида ўғирлик қилган экан. Абдусалом Эргашев бу гапларга ишонмаслигини, агар шундай бўлган тақдирда ҳам бу масала фақат милиция томонидан ҳал қилиниши лозимлигини айтади.

Ўзбекистонлик болаларнинг ота-оналари маҳаллий милиция ходимларига мурожаат қилибдию, фақат пулни бериб, болаларини қутқариб келганидан сўнг. Милициядагилар эса¸ уларнинг шикоятига бундай деб жавоб берибди, дейди Абдусалом Эргашев:

- Мурожаат қилишган экан “Пулни бериб қўйибсизлар. Энди ҳокимият орқали бўлади. Ҳокимлар учрашганда бу масала қўйилади” деб реакция билдиришипти¸ дейди Абдусалом Эргашев.

Қирғизистондаги “Права для всех” журнали мухбири Гулфира Хамаева ҳам бу гаплардан хабардор эканлигини айтар экан, болаларни озод қилишга қирғизистонлик инсон ҳуқуқи ҳимоячилари ҳам киришганини айтади:

- Инсон ҳуқуқи ҳимоячилари Халмиён бозорига ҳам, маҳалий милицияга ҳам мурожаат қилдилар. Милициянинг айтишича, уларга бу ҳақда ота-оналардан шикоят тушгани йўқ.

Милиция уларнинг шикоят аризаси ёзишларига ҳам шубҳа билдиради. Чунки кўп ҳолатларда бундай масалаларни уларнинг ўзлари ҳал қилишади, дейди Гулфира Хамаева.
XS
SM
MD
LG