Линклар

Такси¸ такси!

  • Сарвар Усмон

Бугун Ўзбекистонда қолган эркакларнинг аксари таксичилик қилиш билан рўзғор боқмоқда.

Бугун Ўзбекистонда қолган эркакларнинг аксари таксичилик қилиш билан рўзғор боқмоқда.

Ўзбекистонда муваффақият билан ривожланаётган соҳа иккита бўлса, биттаси жамоат транспорти соҳаси. Битта бўлса, у ҳам жамоат транспортидир. Ўзбекистонликлар билан суҳбат асносида шундай фикрга келдик.

Гулистонлик Мирзакарим ака аҳолига транспорт хизмати кўрсатишнинг Сирдарё вилоятидаги аҳволи тўғрисида мана бундай фикр билдирди.

- Олдинги йиллар билан ҳозирги йилларни таққослайдиган бўлсак¸ ҳозир аҳолини ташиш анча яхшиланган. Шу билан бирга давлат ташкилотлари ўзимизда чиқаëтган Исузи автобусларини олиб келишаяпти. Ўшаларни ҳам маршрутга қўйишаяпти.

Айрим жойларда муаммолар ҳам бўлиши мумкин. Лекин аҳолига салбий таъсир қиладиган даражада эмас¸ деб ҳисоблайман мен¸ дейди Мирзакарим ака.

Мирзакарим акадан эшитганимизга ўхшаш гапларни бошқа вилоятлардаги тингловчиларимиздан ҳам эшитдик.

Афтидан, Транспорт хизмати соҳасига мутасадди ташкилотлар ҳам бу масалага жиддий эътибор билан қараётганга ўхшайди.

Масалан, Тошкент шаҳар транспорт хизмати сифати устидан назорат бошқармаси ходими саволларимизга жавоб берадиган раҳбарлар йўқлигини айтар экан, “Бугун радиода какраз мулоқот бўладику. Ўшанга кетишди” деди.

Демак, Тошкент шаҳри аҳолисига транспорт хизмати кўрсатиш масаласи 2 апрел куни маҳаллий радиода ҳам муҳокама қилинипти.

Ўзбекистонликларга транспорт хизмати кўрсатиш вазифаси кейинги йилларда ўз-ўзидан хусусий киракашлару кичик ширкатлар зиммасига ўтиб қолди, дер экан, фарғоналик Ғанихон ака фикрини мана бундай давом этттирди:

- Ҳозирги кунда нафақат вилоятимизда¸ республикамизда агар хусусий транспортчилар бўлмаса¸ ҳукумат ташкилотларини жуда оғир аҳволга солиб қўяди. Ҳозирги кунда йўловчиларнинг 95 фоизини хусусий транспорт эгалари транспорт билан таъминлаяпти¸ дейди фарғоналик Ғанихон ака.

Фарғоналик Ғанихон ака айтаётган хусусий транспортчилардан бири, наманганлик бир таксичи йигитни ҳам суҳбатга тортдик.

У ҳам транспорт хизмати кўрсатиш сифати кейинги йилларда яхшиланди, деган фикрда. Боисини сўрадик.

- Солиштирсак¸ яхши тарафи ҳеч ким кўчада кутиб турмайди. Машиналар кўп.

Озодлик: Катта автобуслар нимага йўқ?

- Унисини мен билмадим.

Озодлик: Такси ва таксистлар кўплигини нима билан изоҳлайсиз?

- Уни ҳам тушунтириш қийин сизга.

Озодлик: Сиз илгаридан таксичимисиз ë кейинги йилларда таксичилик қила бошладингизми?

- Мен 1986 йилдан бери шофëрман.

Озодлик: Шофëрликни бошлабоқ¸ одам ташишни бошладингизми ë у пайтда юк таширмидингиз?

- Олдин самосвалда ишлаганман. Мустақилликдан кейин озгина ишладим ва кейин таксичиликка ўтдим.

Озодлик: Сиз ҳайдайдиган машина ўзингизнинг машинангизми ëки бировникими?

- Ўзимники.

Озодлик: Таксичилик қилаëтганингиз учун давлатга¸ лицензияга пул тўлаб турасизми?

- Ҳа. Давлатнинг қонун-қоидасидан чиқиб кета олмайсизку.

Озодлик: Ойига тўлайсизми ëки йилигами?

- Хоҳласангиз кварталга¸ хоҳласангиз ойига¸ хоҳласангиз йилига тўлайсиз.

Озодлик: Сиз бир йиллик оласизми ëки уч ойликми?

- Мен уч ойлик оламан.

Озодлик: Уч ой учун давлатга неча пул тўлайсиз?

- Нарх энди ҳар йили ҳар хил. Кўтарилиб туради¸ тушиб туради.

Озодлик: Шу охирги уч ойга қанча тўладингиз?

- Эсимда йўқ.

Озодлик: Сир бўлмаса бир ойда неча пул топасиз?

- Униси сир.

Наманганлик таксичилардан бири эди.

Бир қарашда, ўрганаётганимиз соҳада муаммо йўқдай.

Лекин, аҳолига транспорт хизмати кўрсатиш сифати ёлланма ҳайдовчиларнинг қора меҳнати эвазига яхшиланаяпти, деган фикрни билдирди фарғоналик инсон ҳуқуқлари ҳимоячиси Ғанихон Маматхонов.

- Мен яқинда республика Адлия вазирлигига¸ Давлат солиқ қўмитасига хат билан мурожаат қилганман. Ҳозирги кунда хусусий транспорт эгаларининг устига босим устига босим бўлаяпти. Планини кун сайин¸ соат сайин оширишаяпти.

Менга Марғилон шаҳридан бир неча ҳайдовчилар ариза билан мурожаат қилган. Олдин бир ойда 95 минг сўм план топширишган экан. Президентнинг 1024 сонли қарори чиқипти ва кунига 10500 сўм бўлипти. Бир ойга 315 минг сўм мажбурий тўлов¸ дейди Ғанихон Маматхонов.

Ғанихон Маматхоновга келиб тушган аризага 800 нафардан зиёд ҳайдовчи имзо чеккан бўлиб, уларнинг аксарияти латифалардагидай учар таксичилар эмас, балки бировнинг машинасини ижарага олиб миниб, кундалик тўртта нонини зўрға топиб юрган ёлланма ишчилардир.

- Таксиларнинг 70 фоизи аренда. Бировларнинг машинасини минади. Яъни мансабдор шахсларнинг машиналари. Ҳар ойга келишган ҳолда 300 минг¸ 300 мингдан ошиқ беришади. Ишлайдими¸ ишлайдими бериши шарт. Раҳбар акаларимизнинг ҳар биттасида учтадан¸ тўрттадан машина бор. Линияга чиқариб юборади¸ дейди фарғоналик Ғанихон Маматхонов.

Ўзбекистонликларга кўрсатилаётган транспорт хизмати сифати тўғрисидаги лавҳамиз аввал таксичиларга, кейин уларнинг муаммоларига "қийшайиб" кетди.

Бу мавзуга кейинроқ яна қайтмоқчимиз.

Ўшанда мамлакатда таксичининг кўпайиб кетиши ниманинг аломати экани тўғрисида Сиз билан бирга ўйлаб кўрмоқчимиз.

Марҳамат¸ навбатдаги лавҳамизда Сиз ҳам ўз фикрларингиз билан қатнашинг. Бунинг учун

Ўзбекистонда таксичи кўпайиб кетишининг сабаблари нима?


деган саволга матн пастидаги шарҳ катакчаси ичига ўз мулоҳазаларингизни ëзиб¸ бизга йўлласангиз¸ бўлди.

Шарҳ ва фикрларингиз учун олдиндан миннатдорлик билдирамиз.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG