Линклар

Лондон саммити ниҳоясига етди


Лондонда иқтисоди ривожланган 20 давлат раҳбарларининг олий даражали йиғини бўлиб ўтди.

Унда глобал иқтисодий бўҳронни бартараф қилиш масаласи муҳокама қилинди.

Саммит якунида ўтказилган матбуот анжуманида чиқиш қилган Буюк Британия Бош вазири Гордон Браун саммит иштирокчилари Халқаро валюта жамғармасига бир триллион доллар ажратишга келишиб олганликларини маълум қилди.

Шунингдек, Гордон Браунга кўра, ривожланган 20 давлат етакчилари 2010 йилга қадар жаҳон иқтисодига беш триллион доллар киритиш ва савдо-сотиқни рағбатлантиришга 250 миллиард доллар ажратишга келишиб олган.

Саммит арафасида АҚШ президенти Барак Обама ва Буюк Британия Бош вазири Гордон Браун ушбу учрашувда давлат етакчиларининг иқтисодий бўҳронни бартараф этиш масаласида келишувга эришишларига умид билдирдилар.

Айни пайтда¸ Лондонда ўн минглаб намойишчи глобал иқтисодий инқироз ва ҳукуматларнинг етарлича чора кўрмаëтганига қарши норозилик тадбирларини иккинчи кун давом эттирмоқдалар.

Кеча Лондон марказига тўпланган намойишчилар ва полиция ходимлари ўртасида тўқнашув рўй берди. Оқибатда 80 дан ошиқ намойишчи ҳибсга олинди¸ бир намойишчи нобуд бўлди.
XS
SM
MD
LG