Линклар

НАТОнинг 60 йиллиги нишонланади


Бугун Франциянинг Страсбург ва Германиянинг Кёлн шаҳарларида НАТО ҳарбий блоки тузилганининг 60 йиллигига бағишланган тантанали маросимлар бошланади.

Икки кунлик тадбирлар давомида НАТОга аъзо 28 давлат раҳбарлари ҳарбий блок дуч келаётган муаммоларни муҳокама қиладилар.

Саммит арафасида Страсбург шаҳрида полиция кучлари ва НАТОга қарши намойишчилари ўртасида тўқнашувлар содир бўлди. Намойишни тарқатиш учун полиция кўздан ёш оқизувчи газ ва резина ўқдан фойдаланди.
XS
SM
MD
LG