Линклар

Тожикистонда РТР телеёйинлови тўхтатилди


Тожикистон ҳукумати Россиянинг “РТР-Планета” телеканали кўрсатувларини республика ҳудудида кўрсатиш ҳақидаги шартномани бекор қилди.

Тожикистон теле-радио қўмитаси раҳбари Асадулло Раҳмонов бу қарорни РТР қарашли бўлган ВГТРК ширкати 2008 йилги 209 минг долларлик қарзини Тожикистонга тўламагани билан изоҳлади.

Раҳмонов РТРнинг эфирдан олиб ташланиши ортида сиёсий сабаблар йўқлигини алоҳида таъкидлади.
XS
SM
MD
LG