Линклар

Татаристондаги ўзбеклар хайрия уюштирди


Қозон шаҳридаги Ўзбек маданий маркази етим ва ногирон болаларга хайрия дастурхони ёзди.

Озодлик радиосининг Татар-Бошқирд шўъбаси хабарига кўра, “Шарқ таомлари” ўзбек ресторанига Қозон шаҳрида яшовчи мингдан зиёд етим бола таклиф қилинган.

Татаристон Халқ ассамблеяси раиси Николай Владимиров Ўзбек маданий маркази бир неча марта хайрия тадбири ўтказгани ва Татаристон Маданият вазирлиги билан республиканинг бошқа вилоятларда ҳам шундай тадбирлар ўтказиш ниятида эканини айтди.

Владимировга кўра, ўзбеклар Татаристонда энг йирик этник гуруҳни ташкил этади. Совет Иттифоқи парчаларганидан кейин 50 мингдан зиёд ўзбек Татаристонга кўчиб келиб, шу ерда муқим яшаб келмоқда.
XS
SM
MD
LG