Линклар

Афғонистонга юк етказиш бўйича келишув имзоланади


Афғонистондаги АҚШ қўшинларига ноҳарбий юкларни муқобил йўл орқали етказиш учун АҚШ жума куни расмий келишув имзолайди. Бу ҳақда АҚШ кучлари марказий қўмондонлиги бошлиғи генерал Дэвид Петрэус пайшанба куни Конгрессда қилган чиқишида маълум қилди.

АҚШ Мудофаа вазирлиги расмийси Ўзбекистонни тилга олмаган бўлса-да, Тошкент ҳукумати Афғонистондаги коалиция кучларига зарур бўлган ноҳарбий юкларнинг Ўзбекистон орқали ташилишига розилик билдирган.
XS
SM
MD
LG