Линклар

Конгрессменлар давлат бюджетини қабул қилди


АҚШ Конгрессининг Намояндалар палатаси президент Барак Обама таклифига биноан 3,45 триллион долларлик давлат бюджетини қабул қилди.

Обама маъмурияти томонидан таклиф қилинган бюджет лойиҳасини 233 конгрессмен ёқлаб овоз берган бўлса, намояндаларнинг 196 таси лойиҳага қарши овоз берди.

Мухолифатдаги Республикачилар партиясининг сарф-харажатлар ва солиқларни қисқартириш ҳақидаги муқобил бюджети қабул қилинмади.
XS
SM
MD
LG