Линклар

Япон футболчилари Ўзбекистонга келади


Футбол бўйича Япония терма жамоаси мураббийси Такеши Окада 2010 йилда Жанубий Африка республикасида ўтадиган Жаҳон чемпионати саралаш ўйинларида Ўзбекистон миллий жамоаси билан навбатдаги ўйин осон бўлмаслиги ҳақида шогирдларини огоҳлантирди.

1 апрел куни Сиднейда Австралия ва Ўзбекистон жамоалари ўйинни кузатиб Токиога қайтган Окада, айниқса, 22 яшар Фарҳод Тожиев унда чуқур таассурот қолдирганини айтди.

Окада Ўзбекистон футбол жамоаси ўз ўйинини анча яхшилаганини таъкидлади.

Ноябр ойида Япония ва Ўзбекистон футболчилари ўртасидаги ўйин 1:1 ҳисоби билан якунланган эди.

6 июнь куни Ўзбекистон терма жамоаси ўз майдонида япониялик чарм тўп усталарини қабул қилади.
XS
SM
MD
LG