Линклар

Самарқандда минтақавий анжуман ўтказилади


3 апрел куни Самарқандда миллий озчиликлар вакилларини ўқитиш масалаларига бағишланган минтақавий анжуман бўлиб ўтади.

Gazeta.uz сайтининг Ўзбекистон халқ таълими вазирлиги матбуот хизматига таяниб хабар қилишича, ЕХҲТ билан ҳамкорликда уюштирилаётган анжуманда миллий озчилик вакилларини ўқитиш масалаларини Ўзбекистон мисолида кўриб чиқиш режаланган.

Форумда Қозоғистон, Тожикистон, Қирғизистон ва Туркманистон таълим вазирларининг ўринбосарлари қатнашадилар. Шунингдек, тадбирда ЕХҲТнинг миллий озчиликлар масалалари бўйича Олий комиссари Кнут Воллебекнинг ҳам иштирок этиши кутилмоқда.

Ҳозирда мамлакатдаги 1048 мактабда таълим қардош халқлар тилларида олиб борилмоқда. Жумладан, ўқиш қорақалпоқ тилида олиб борилаётган мактаблар сони 382 та, рус мактаблари 785 та, қозоқ мактаблари 549 та, тожик мактаблари 334 та, қирғиз мактаблари 88 та, ўқиш туркман тилида олиб борилаётган мактаблар сони эса 49 тани ташкил қилади.
XS
SM
MD
LG