Линклар

Назарбоев Каримовга сим қоқди


Ўзбекистон президенти Ислом Каримов телефон орқали қозоғистонлик ҳамкасби Нурсултон Назарбоев билан суҳбатлашди.

Қозоғистон президенти матбуот хизмати тарқатган хабарга кўра, суҳбат чоғида президентлар ўзаро муносабатлар истиқболи, савдо-сотиқ ва иқтисодий алоқалар ривожига оид масалаларни муҳокама қилганлар.

Суҳбатда, шунингдек, алоҳида эътибор чегараолди ҳудудларида савдони ривожлантириш, жумладан, Ўзбекистондан мева ва сабзовотларни Қозоғистонга экспорт қилиш масаласига қаратилган.

Бундан ташқари президентларнинг сув ва энергетика муаммолари ҳамда минтақавий ҳамкорликка оид масалаларни тилга олгани айтилмоқда.

Қозоғистон президенти матбуот хизматининг билдиришича, президентлар жорий йилнинг апрел ойида Орол денгизини қутқариш мавзуида Олмаота шаҳрида ўтказилажак халқаро анжуман доирасида учрашишга келишиб олганлар.

XS
SM
MD
LG