Линклар

Обама Саркози ва Меркел билан учрашади


АҚШ президенти Барак Обама НАТО ҳарбий иттифоқи ташкил этилганининг 60 йиллигига бағишланган маросимларда иштирок этиш мақсадида Франциянинг Страсбург шаҳрига келди.

Обаманинг НАТОга аъзо 28 давлат расмийлари билан учрашувда Вашингтоннинг Афғонистонга оид янги режасини тақдим этиши кутилмоқда.

НАТО саммити арафасида Обама Франция президенти Николя Саркози билан учрашишни режалаштирган. Страсбургдаги маросимлардан сўнг АҚШ президенти Германиянинг Баден-Баден шаҳрига йўл олади. Бу ерда Оқ уй раҳбари Германия канцлери Ангела Меркел билан учрашади.

Сўнгра Обама ва Меркел¸ НАТОнинг бошқа етакчилари билан бирга Франциянинг Страсбург ва Германиянинг Кёлн шаҳарларида ўтказилажак тантанали маросимларда иштирок этадилар.
XS
SM
MD
LG