Линклар

Пхеньян ракета учиришга тараддуд кўрмоқда


АҚШ ва Жанубий Корея расмийларига кўра, Шимолий Корея ҳукумати ўз ракетасини фазога учиришга сўнгги тараддудларни кўрмоқда.

Расмийларнинг таъкидича, ракета парвози якшанба кунга қадар амалга оширилиши мумкин.

Расмий Пхеньян 4-8 апрел кунлари оралиғида ўзининг биринчи сунъий йўлдошини фазога чиқаришни режалаштираётганини билдирган.

Япония, АҚШ ва Жанубий Корея эса Пхеньян сунъий йўлдош учириш баҳонасида узоқ масофага парвоз қиладиган ракета синови ўтказишини ҳам режалаштираëтганини таъкидламоқдалар.

Оқ уй матбуот вакили Роберт Гиббс расмий Вашингтон ракета учирилишини БМТ Хавфсизлик кенгашининг 2006 йилда қабул қилинган резолюциясини қўпол равишда бузиш, деб баҳоланишини билдирди.

Шимолий Корея ўз ракетасини уриб туширишга бўлган ҳар қандай уринишга зудлик билан жавоб қайтаришидан таҳдид қилди.
XS
SM
MD
LG