Линклар

Расмуссен НАТО Бош котиблигига даъвогар


Дания Бош вазири Андерс Фог Расмуссен НАТО Бош котиби лавозимига номзод эканини расман тасдиқлади.

Маълум бўлишича, Франция ва Германияда ўтказилаётган НАТО саммити иштирокчилари музокаралар чоғида альянсга янги Бош котиб тайинлаш масаласини ҳам муҳокама қиладилар.

2006 йилда Дания матбуотида Муҳаммад алайҳиссаломни ҳажв қилувчи суратлар чоп этилиши ортидан Андерс Фог Расмуссеннинг бу воқеани сўз эркинлиги билан изоҳлаш уринишлари мусулмон дунёсида жиддий ғазаб ва норозиликка сабаб бўлган эди.

Бундан ташқари¸ Расмуссен Туркиянинг ЕИга аъзо бўлишига қарши чиққан. Бундан ғазабланган расмий Анқара Расмуссен номзодини НАТО бош котиби лавозимига қўллаб-қувватламаслигини билдириб келмоқда.
XS
SM
MD
LG