Линклар

Обама Пхеньянга мужда йўллади


АҚШ президенти Барак Обама НАТО ҳарбий иттифоқи ташкил этилганининг 60 йиллигига бағишланган маросимларда иштирок этиш мақсадида Франциянинг Страсбург шаҳрига келди.

Обаманинг НАТОга аъзо 28 давлат расмийлари билан учрашувда Вашингтоннинг Афғонистонга оид янги режасини тақдим этиши кутилмоқда.

НАТО саммити арафасида Обама Франция президенти Николя Саркози билан учрашди. Учрашувда президентлар НАТО доирасидаги ҳамкорлик истиқболлари, халқаро майдондаги вазият, жумладан, Афғонистон, Эрон ва Шимолий Кореяга оид масалаларни муҳокама қилдилар. Барак Обама Шимолий Корея ҳукуматини ўз ракетасини фазога учирмасликка чақирди.

Страсбургдан сўнг АҚШ президенти Германиянинг Баден-Баден шаҳрига йўл олади. Бу ерда Оқ уй раҳбари Германия канцлери Ангела Меркел билан учрашади.

Сўнгра Обама ва Меркел¸ НАТОнинг бошқа етакчилари билан бирга Франциянинг Страсбург ва Германиянинг Кёлн шаҳарларида ўтказилажак тантанали маросимларда иштирок этадилар.
XS
SM
MD
LG