Линклар

logo-print

Аҳмадийнажод Қозоғистонга сафар қилади


Қозоғистон Ташқи ишлар вазирлигига кўра, Эрон президенти Маҳмуд Аҳмадийнажод 6 апрел куни Қозоғистонга биринчи расмий сафарини бошлайди.

Икки кун давомида Эрон раҳбари Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев ва ҳукумат расмийлари билан учрашиб, бир қатор соҳалардаги ҳамкорлик, жумладан, минтақавий хавфсизлик ва Каспий денгизида осётр балиғини овлаш масаласида музокаралар олиб боради.

Қора увилдириқ экспорти тобора ортиб бораётгани боис, Каспий денгизида яшовчи осётр балиғи популяцияси деярли қирилиб кетиш хавфи остида қолди.


XS
SM
MD
LG