Линклар

Киевда норозилик намойиши ўтказилди


Украина пойтахти Киевда ҳукумат истеъфосини талаб қилиб, 20 минг кишилик норозилик намойиши бўлиб ўтди.

Ҳукуматнинг иқтисодий бўҳронга қарши етарлича чора кўрмаётганини кескин қоралаган намойишчилар¸ ҳукумат биноси олдида Бош вазир Юлия Тимошенко шаънига “уят” деган сўзларни ҳайқирди.

Бундан ташқари намойишчилар президент Виктор Юшченко истеъфосини ҳам талаб қилдилар.

Хабарларга кўра, Киевдаги норозилик намойиши Москвага мойил собиқ бош вазир Виктор Янукович етакчилигидаги Минтақалар партияси томонидан уюштирилган.
XS
SM
MD
LG